Ads

RMC Sport тарқатган хабарга кўра, томонлар ўзаро келишувга эришган, аммо ҳеч қандай қоғозга хали имзо чекилмаган. Трансфер 15 млн еврога баҳоланмоқда. 25 ёшли футболчининг ўзи ҳам ПСЖга ўтишни истамоқда.

Юқорида номи тилга олинган нашр парижликлар ҳамон "Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луисни сотиб олиш фикридан қайтмаганлигини ҳам қўшимча қилди. Мураккаб кечаётган музокараларга қарамасдан "Пари Сен-Жермен" раҳбарлари мазкур трансферни 31 августга қадар амалга оширишмоқчи.