"Бавария" вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи
“Челси” ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт "Манчестер Юнайтед" ўрнига Бундеслигага йўл олиши мумкин.
The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра, "Бавария" манкунианликлар "Челси" билан музокаралар давомида дуч келган муаммолардан хабардор ва шу сабабли вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи.
Германия чемпионига устозлик қилаётган Томас Тухель “аристократлар” сафидаги собиқ шогирдининг имкониятлари борасида ижобий фикрда ва шу боис ҳозирги жамоасида ҳам уни кўришни хоҳламоқда.
Охирги маълумотларга кўра, лондонликлар "Манчестер Юнайтед"дан бонуслар билан бирга 65 миллион евро талаб қилишган. Бироқ, «Челси» хориж клуби манфаати учун ўз талабларини камайтириши мумкин.
Фикрлар