"Бавария" Хамес билан келишиб олди

Ҳуқуқи доирасидан Мадриднинг "Реал" клубига тегишли Хамес Родригес фаолиятини "Бавария"да давом эттиради.

Мюнхенликлар Ррдригес ва унинг агенти Хавьер Мендеш билан хавбекни бутунлай сотиб олиш борасида музокараларни якунига етказишди. 

Айтиб ўтиш жоизки, Хамеснинг "Бавария"даги ижара шартномаси 2019 йилнинг 15 июнига қадар имзоланган. Мюнхенликлар футболчини 42 миллион евро эвазига сотиб олиш вариантини ишга тушириши мумкин.

Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда бундеслигада 4 учрашувда майдонга тушиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди ва 1та голли пасни ўз номига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!