“Бавария”: Хоҳиш бору, имкон йўқ!

  • 10 апрель, 2022, 10:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” бош мураббийи Юлиан Нагельсманн халқаро майдонда муваффақият қозониш учун яна икки трансферни амалга ошириш керак, деб ҳисобламоқда.

Tecno

 Унинг таъкидлашича, ҳозирги таркибда ПСЖ тўпурари Килиан Мбаппе ва “Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг етишмаяпти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Нагельсманнинг режаси орзулигича қолиб кетиши мумкин. Чунки мюнхенликлар, одатда” катта трансферларни амалга оширишга мойил эмас. Қолаверса, клуб ўйинчиларнинг маошини бир маромда ушлаб туради.

Бундан ташқари, бош мураббий кўзлаган ҳар икки ўйинчини олиш учун Европанинг қолган грандлари билан рақобатлашишга тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!