“Бавария” яна бир юлдузидан айрилди
Универсал ҳимоячи Давид Алаба “Реал”га ўтиб кетганидан кейин “Бавария” раҳбарияти яна бир истеъдодли юлдузидан айрилишга яқин турибди.
Жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиларидан Кингсли Коман Англия премьер-лигасига ўтиб кетишга ҳаракат қилмоқда.
Франциялик футболчи “Бавария”даги молиявий аҳволидан норози бўлмоқда ва клуб хўжайинларидан Лерой Саненики сингари шартнома берилишини талаб қиляпти.
Мюнхенликлар эса, ўз одатига биноан, ҳеч қайси футболчининг талабини қондирмайди. Шу боис, Кингсли Алаба ортидан бошқа клубга ўтишга уриняпти.
Айни пайтда Команга “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”дан жиддий қизиқиш бўлмоқда.
Фикрлар