"Бавария" яна Тухель ҳақида ўйлай бошлади

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель яна “Бавария”нинг диққат марказига тушди.

RMC Sport тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 49 ёшли германиялик мутахассиснинг Париждаги вазиятини диққат билан кузатишмоқда. Таъкидлаш керакки, Тухель бошқарувидаги жамоа бу мавсум ЕЧЛда муваффақиятсизликка учраганидан ташқари Франция кубоги ва Франция лига кубогини ҳам қўлга кирита олмади.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Тухелга ўтган йили ҳам таклиф билан мурожаат қилган эди. Бироқ, у якунда ПСЖни танлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!