"Бавария" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Левандовскидан хет-трик!

Германия Бундеслигаси 26-туридан ўрин олган "Бавария" - "Штутгарт" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мюнхенликлар сафида Роберт Левандовски хет-трикни нишонлаган бўлса, Серж Гнабри бир бор ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Бавария" ўз ҳисобидаги очколари сонини 61 тага етказиб олган ҳолда, 1-ўринни мустаҳкамлади. Имкониятни бой берган "Штутгарт" 36 очко билан 8-поғонани банд этиб турибди.

  • 90'

    Ҳакам вақт қўшиб бермади. Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 88'

    Томонлар ўйин сўнгини шунчаки расмиятчилик учун ўтказиб қўймоқда.

  • 85'

    Марк-Оливер Кемпф огоҳлантирилди.

  • 83'

    Лерой Сане захирага олинди. Унинг ўрнига Жамаль Мусиала майдонга тушди.

  • 80'

     Шупо-Мотингнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    Шунингдек, Атакан Каразор ўрнига Ватару Эндо ўйинни давом эттиради.

  • 75'

     Гонсало Кастро майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Пеллегрино Матараццо ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Лерой Саненинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 70'

    Роберт Левандовски ўз ўрнини Шупо-Мотингга бўшатиб берди.

  • 68'

    Матео Климовичнинг зарбасидан кейин Нойер хавфни бартараф этди.

  • 66'

    Кастронинг бурчакдан етказиб берган тўпини мюнхенликлар узоқлаштирди.

  • 64'

    Левандовскида яна бир қулай имконият юзага келди. Аммо унинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 61'

    Гонсало Кастрога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 59'

    Серж Гнабри ўз ўрнини Кингсли Команга бўшатиб берди.

  • 56'

    Боатенг тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 53'

    Саша Калажичнинг зарбасидан кейин Нойер тўпни қайтарди.

  • 51'

    Матео Климовичнинг узатмасидан кейин тўпни Нойер ушлаб олди.

  • 48'

    "Бавария" футболчиси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Меҳмонлар сафида Ахмада ва Вамангуита ўрнига Форстер ҳамда Климович майдонга тушди.

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Константинос Мавропаносга тиббий ёрдам керак.

  • 41'

    Танги Кулибалининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 39'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" 4-голни урди!

    Жарима майдони ичида қулай имкониятга эга бўлган Лева аниқ зарбаси билан хет-трикни нишонлади.

  • 37'

    Боатенг тўпга улгурмади. У рақибини йиқитди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатди.

  • 35'

    Серж Гнабри майдон марказида қоида бузиш эвазига тўхтатилди.

  • 33'

    Жарима майдони ичида Левандовски зарба бера олмади. Ҳимоячилар уни зарарсизлантиришга эришди.

  • 31'

    "Штутгарт" футболчисига тиббий ёрдам керакка ўхшайди. У майдонда ётибди.

  • 29'

    Левандовски бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ дарвозабон ўз жойини ташлаб чиқиб, тўпга эга чиқди.

  • 27'

    Кастронинг бурчакдан етказиб берган тўпини "Бавария" ҳимоячилари қайтарди.

  • 24'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб йирик кўринишга келди!

    Қанотдан узатилган тўпни бу сафар Левандовски дарвозага киритди. "Бавария"ни шунчаки тўхтатиб бўлмаяпти.

  • 22'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Саненинг қулай узатмасидан кейин Гнабри дарвозани ишғол этди.

  • 21'

    Леон Горецка жамоаси ҳужуми бесамар якунланишига сабабчи бўлди.

  • 19'

    Тўпни ҳамон меҳмонлар назорат қиляпти. 

  • 17'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Қанотдан рейд уюштирган Гнабри жарима майдони марказига тўп узатди. Левандовски уни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 14'

    Сон жиҳатдан устунликка эга бўлиб олган меҳмонлар тўпни назорат қиляпти.

  • 12'

    Дэвис майдондан четлатилди! У рақибига нисбатан анча жиддий тарзда қўполлик ишлатган деб топилди.

  • 11'

    Дэвич огоҳлантирилди. У рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатди.

  • 8'

    Горецканинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 6'

    Мюнхенликлар секин-аста тўп назоратини қўлга оляпти.

  • 4'

    "Штутгарт"нинг бурчак зарбаси бартараф этилди.

  • 3'

    Илк дақиқалардан меҳмонлар фаоллик намойиш этмоқда. Улар бурчак зарбасини қўлга киритди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!