"Бавария" йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Германия Бундеслигаси 2-туридан ўрин олган "Хоффенхайм" - "Бавария" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари кучли рақибларини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Шу тариқа, мюнхенликлар 2020 йилдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Крамарич пенальтидан унумли фойдаланди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Нойер ўз жарима майдони ичида фол ишлатди. Сариқ карточка ва пенальти. 

  • 89'

    Энди шериги Крамаричга тўпни оширмади.

  • 87'

    Крамарич тўпга зарба бериш ўрнига уни шеригига оширди. Тепса, гол эди.

  • 84'

    Крамаричнинг бир амаллаб зарбасини Боатенг қайтариб қолишга эришди.

  • 77'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Крамарич жамоаси ғалабасини янада мустаҳкамлаб қўйди.

  • 74'

    Нойер Сковнинг аниқ зарбасини оёқлари билан қайтарди. 

  • 72'

    Толиссо ўрнига Мусиала, Сане ўрнига эса Коман майдонга тушди.

  • 69'

    Девиснинг узатган тўпини Бауман ушлаб олди.

  • 62'

    Роберт офсайдда қолиб кетди.

  • 60'

    Левандовскининг майдонга тушиши мюнхенликларнинг ҳужумдаги фаоллигини ошириб юборди.

  • 57'

    Зиркзе ўрнига Левандовски, Павар ўрнига Горецка майдонга тушди.

  • 56'

    Зиркзенинг зарбаси дарвоза тўсинига текди.

  • 51'

    Дабурнинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди.

  • 51'

    Нойер Дабурнинг хавфли зарбасини ушлаб қолди.

  • 49'

    Иккинчи тайм ҳам бир хил сценарий билан бошланди. Меҳмонлар ҳужумда, мезбонлар қарши ҳужумда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Крамаричга сариқ карточка.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45+'

    Крамаричнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Такрорий урунишга "Бавария" футболчилари имкон беришмади.

  • 43'

    Мюллернинг тўп узатмаси ўхшамади. "Бавария" бошидан ҳужум уюштириши зарур.

  • 40'

    Боатенг рақибнинг ўта хавфли ҳужумини тўхтатишга эришди.

  • 38'

    Бичакчич ўрнига Сков майдонга тушди. Жароҳат.

  • 36'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Бавария" ҳисобни қисқартирмоқда. Киммихдан супер гол.

  • 32'

    Мезбонлар қарши ҳужумда супер ўйин намойиш этмоқда.

  • 29'

    Бамгартнер сариқ карточка олди.

  • 25'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Хоффенхайм" иккинчи голни ҳам урмоқда. Дабур Нойернинг устидан тўпни ажойиб тарзда ташлаб қўйди.

  • 23'

    Мюллер жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакам ҳаммаси жойида, деб ҳисобламоқда.

  • 19'

    "Хоффенхайм" ҳимояда тартибли ўйнамоқда.

  • 16'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Хоффенхайм" ҳисобни очмоқда. Бичакчичнинг бош билан берган зарбаси Нойер постидан жой олди.

  • 12'

    Крамарич офсайдда қолиб кетгани сабаб "Хоффенхайм" қарши ҳужуми тўхтатилди.

  • 11'

    "Бавария" барибир ташаббусни ўз қўлига ола билди.

  • 9'

    Бурчакдан узатилган тўпга "Бавария" футболчилари зарба бера олмади.

  • 6'

    Мюллернинг узатмасини Бауман мушти билан уриб юборди.

  • 5'

    "Хоффенхайм" дастлабки дақиқаларда ҳужумда ўйнамоқда.

  • 2'

    Толиссо майдонда ётибди. Жиддийроқ тўқнашув бўлганга ўхшайди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!