"Бавария" ёзда А Серия юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи
"Фиорентина" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 21 ёшли футболчини италиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи. Бу эса “Бавария”га тахминан 70 млн еврога тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Кьезага шунингдек "Тоттенхэм", ПСЖ ва "Реал" Мадрид каби жамоалардан ҳам қизиқишлар бор.
Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум “Фиорентина” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар