"Бавария" юлдузи АПЛ клубига ўтишни хоҳламоқда

Жамал Мусиала АПЛда ўйнашга тайёр.

"Bild" нашрининг хабар беришича, "Бавария"нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси "Манчестер Сити" жамоаси ва унинг бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг эътиборини тортган.

Ҳозиргача бўлган фаолиятининг ярмини Англияда ўтказган Мусиала "Олтин тўп"ни қўлга киритишни орзу қилади. Хавбек Бундеслигада ўйнаш бу мақсадга эришишни қийинлаштиради деб ҳисоблайди. Унинг бу йилги мукофот учун ҳатто номзоди ҳам кўрсатилмагани бошқа жамоага ўтиш учун сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Мусиала Бундеслиганинг 24 та ўйинида майдонга тушган ва 10 та гол урган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!