“Бавария” юлдузи “Олтин тўп” учун бошқа клубга ўтмоқчи

“Бавария”нинг 21 ёшли ҳужумкор футболчиси Жамол Мусиала энг нуфузли индивидуал соврин – “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун бошқа клубга кўчиб ўтадиган бўлди.

Моҳир ўйинчи сорвин учун имкониятини ошириш мақсадида Англия Премьер-лигасини танлагани айтилмоқда.

Sport Bild нашрининг ёзишича, немис футболчиси ўзига қизиқиш билдираётган “Манчестер Сити” таркибига қўшилишни мўлжаллаяпти. “Бавария” жамоада ўз ўрнига эга бўлган Мусиалани сақлаб қолмоқчи. Лекин уни кўндириш учун ўта катта маош таклиф қилиш керак бўлади.

Мусиаланинг мюнхенликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. Агар бу мавсум янги битим тузилмаса, “Бавария” 130 миллион еврога баҳоланаётган ўйинчини бепул қўлдан чиқармаслик учун уни сотиб юборишига тўғри келади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!