“Бавария” юлдузининг тулпори Олимпиадада чемпион бўлди (фото)
Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинлари “Бавария” юлдузи Томас Мюллернинг ҳам хотирасида бир умрга сақланиб қоладиган бўлди.
Маълумки, Томас Мюллер ва унинг рафиқаси оилавий от бизнеси билан шуғулланади.
Мюллерлар эгалик қилувчи “Чекер” лақабли тулпорда Олимпия ўйинларида иштирок этган германиялик чавандоз Кристиан Кукук индивидуал конкур баҳсларида энг юқори натижа билан чемпионликка сазовор бўлди.
Ўзи учун муваффақиятли ўтган мусобақадан кейин олимпия чемпиони Кристиан Кукук машғур футболчига отини ишониб унга бергани учун катта миннатдорлик билдирди.
Фикрлар