“Бавария” зўр футболчи билан хайрлашадиган бўлди
“Бавария” раҳбарятини ёзги трансферлар ойнаси даврида марокашлик ҳимоячи Нуссер Мазрауини сотиб юборадиган бўлди.
Мюнхенликлар 26 ёшли футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Нуссер Мазрауи аслида “Аякс” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Нидерландия чемпионатида порлаган футболчи икки йил муқаддам катта умидлар билан Бундеслигага келган эди.
“Бавария” бир неча позицияда ўйнай оладиган ҳимоячи билан 2026 йилнинг ёзигача шартнома тузган бўлса-да, уни ҳозирнинг ўзида қўйиб юборишга тайёр.
Мазрауи ўтган мавсумда 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта ассист расмийлаштириб қўйган.
Фикрлар