“Бавария”дан зўр клуб бор экан

Transfermarkt  портали XXI асрда энг кўп совринни қўлга киритган клублар рейтингини тузиб чиқди.

2000 йилдан буён энг кўп соврин ютган жамоа Қоҳиранинг “Ал-Аҳли” клуби бўлди. Мисрликлар янги асрдаги мусобақаларда жами 45 маротаба бош совринга эга чиққан. Евро чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Бавария” ўтган мавсумда ўзи иштирок этган барча турнирларда зафар қучган бўлса-да, умумий совринлари сони 44 тани ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Гибралтарнинг гранд клуби “Линкольн Ред Импс” ҳисобида 40 та соврин бор. Рўйхатнинг кейинги ўринларида “Порту” (35 соврин)Ю “Барселона” ва “Селтик” (34 тадан соврин) жамоалари қайд этилган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)