“Бавария”га энди бу футболчилар оғирлик қиляпти

Chery Tigo 7 PRO

“Бавария” раҳбарияти жамоанинг тажрибали ўйинчилари – дарвозабон Мануэл Нойер ва ҳужумкор футболчи Томас Мюллер бир йилдан кейин профессионал футболчилик фаолиятини якунланишини кутмоқда.

Ҳар икки футболчи жамоада энг катта маош оладиганлардан ҳисобланади. Клуб уларга ҳар мавсум учун 20 миллион евродан маош тўлаб келади.

SportBild нашрининг ёзишича, “Бавария” раҳбарияти Нойер ва Мюллернинг фаолиятини тугатиши клубга маош фондини қисқартириш имконини беришидан умидвор бўляпти.

38 ёшли Мануэль Нойер Мюнхен клубига 2011 йили “Шальке”дан ўтган эди. Тажрибали дарвозабош шу пайтга қадар бу жамоада 521 та учрашувда дарвозани қўриқлади.

Сентябрда 35 ёшни қаршилайдиган Томас Мюллер эса, бутун фаолиятини “Бавария”да ўтказмоқда. Моҳир футболчи ўзини тарбиялаган жамоада 707 та ўйинда 242 та гол ва 268 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!