"Бавария"ни бошқариш учун асосий номзод маълум

"Бавария" бош мураббийи Нагельсманн ишдан бўшатилишга жуда яқин. Унинг ўрнига келиши  мумкин бўлган мураббийлар маълум бўлмоқда. Асосий номзод сифатида Томас Тухель тилга олинмоқда. 

Томас 2022 йил сентябрдан бери ишсиз юрибди. У "Челси"дан кетганидан кейин ўзига янги жамоа танлашда шошилмади. Тухель "Реал"ни бошқариши мумкин бўлган мутахассислар орасида ҳам мавжуд. Аммо эндиликда 49 ёшли немис Германияга қайтиш эҳтимоли юқори. 

Маълумот учун, "Бавария" Бундеслигада 2-ўринда бормоқда. Шунингдек, мюнхенликлар ЕЧЛ чорак финалида "Манчестер Сити"га қарши майдонга чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!