"Бавария"ни янги мавсумда 33 ёшли мураббий бошқариши мумкин

Ханс-Дитер Флик ёзда Германия терма жамоаси бошқарувига ўтиши сабабли, “Бавария”дан кетиши айтилмоқда. Чунки “Евро-2020”дан сўнг, Йоахим Лёв Бундестимдан кетади.

Мюнхен супер клуби аллақачон Флик ўрнига жамоани бошқара оладиган юқори даражадаги мураббий қидиришни бошлаб юборган. Клуб раҳбариятининг бу борадаги эътибори, биринчи навбатда, “РБ Лейпциг”да фаолият олиб бораётган Юлиан Нагельсманнга тушган. Маҳаллий нашрлар сўнгги пайтларда бу борада жуда кўп ёзмоқда.

Sport1 тарқатган хабарга кўра, “РБ Лейпциг” Нагельсманнинг товон пули учун “Бавария”дан 15-20 млн евро талаб қилмоқда.

Юлиан Нагельсманн “РБ Лейпциг”ни 2019 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб борган ва Бундеслигада 3-ўринни эгаллаган эди.

33 ёшли германиялик мураббий бундан аввал 3 йил давомида “Хоффенхайм”га устозлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!