"Бавария"нинг 2 асосий футболчиси сафга қайтди

Эртага Германия Бундеслигаси 23-тури доирасида "Бавария" ўз уйида "Кёльн" клубини меҳмон қилади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Ханс Дитер-Флик жароҳатдаги футболчиларнинг қайтиши борасида аниқ фикрни айтди. Унга кўра, коронавирусга чалинганлиги боис карантинда сақланаётган Томас Мюллер ҳамда жароҳати боис ўйинларга қатнашмаётган Серж Гнабри эртанги ўйинлар учун қайдномага киритилади. Бундан ташқари, Тиагу Данташ ҳам жароҳатидан фориғ бўлиб, таркибга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Кёльн" жамоалари ўртасидаги 1-давра учрашуви мюнхенликларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!