"Бавария"нинг асосий футболчиларидан бири номаълум муддатга сафдан чиқди

  • 12 Dec 15:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” клуби вингери Кингсли Коман кеча ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнгги туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га (3:1) қарши ўйинда майдонга нотўғри қулади ва жароҳат олди.

Tecno

Мюнхенликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи тиззасидан жароҳат олган. Унинг қачон сафга қайтиши эса ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Коман жорий мавсум “Бавария” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!