"Бавария"нинг ЕЧЛдаги ёш рекордчиси Германия терма жамоасига чақирилди
"Бавария"нинг германиялик ёш ҳужумчиси Жамал Мусиала терма жамоадан чақирув олди. Бу ҳақда Мусиаланинг ўзи қуйидагича фикр билдирди:
"Мен ўз қалбимга қулоқ солдим ва туғилган жойим, ватаним учун ўйнашга қарор қилдим. Менинг юрагим Англия учун ҳам урса-да, киндик қоним тўкилган юрт Германия бўлгани учун шундай қарорга келдим. Келажагим ҳақида чуқур ўйладим: қаерда мен узоқроқ ва яхшироқ ўйнай оламан? Шу туфайли, Германияни танладим. Ўйлайманки, танловим ўзини оқлайди".
Маълумот учун, Мусиала 7 ёшлигида оиласи билан Англияга кўчиб кетади ва у ернинг ҳам фуқаролигини қабул қилади. "Челси" академиясида 2011-2019 йиллар давомида тўп сурган футболчи Англиянинг турли ёшлардаги терма жамоаларида ҳам ўйин ўтказган.
Фикрлар