"Бавария"нинг етакчи футболчиси номаълум муддатга сафдан чиқди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка жароҳат олиб сафдан чиқди.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, 26 ёшли футболчи товонидан жароҳат олган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум.
Горетцканинг Бундеслига 10-туридан ўрин олган "Унион"га қарши сафар ўйинида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Леон Горецка жорий мавсум "Бавария" сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та ассист ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар