"Бавария"нинг етакчи футболчиси сафга қайтди
“Бавария” вингери Кингсли Коман жароҳатидан буткул фориғ бўлди ва умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Франциялик футболчи 19 декабрь куни “Байер”га қарши ўйинда жароҳат олган эди. Шу тариқа у кеча “Майнц”га қарши бўлиб ўтган йилнинг дастлабки баҳсини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Коман жорий мавсум “Бавария” сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар