"Бавария"нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

"Бавария" ҳужумчиси Жамал Мусиала ўтган мавсум якунига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳужумчи мухлисларнинг 46 фоиз овозини олди.

Жамал сўнгги мавсумда мюнхенликлар сафида барча турнирларда 47та ўйинда қатнашиб, 16та гол ва 13та голга ассистентлик қилди.

20 ёшли футболчининг немис гранди билан тузилган меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. "Трансфермаркт" портали унинг нархини 110 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Бундеслиганинг янги мавсумида Мусиала битта ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!