"Бавария"нинг сардори ўзгариши мумкин
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих жамоанинг янги сардори бўлиши мумкин. Мюнхен клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн дарвозабон Мануэль Нойердан сардорлик боғични олиб, Киммихга бериш ҳақида ўйламоқда.
"Bild" нашри хабарига кўра, агар мазкур қарор қабул қилинса, кейинги мавсумдан бошлаб у кучга киради. Нойер оёғи синганлиги сабаб жорий мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Яқинда германиялик посбон шов-шувли интервью бериб, "қизил машина" раҳбариятининг дарвозабонлар мураббийи Тони Тапаловични ишдан бўшатилгани учун танқид қилганди.
Қайд этилишича, 36 ёшли дарвозабон аввалроқ Нагельсманн билан кескин муносабатда бўлган.
Фикрлар