"Бавария"нинг собиқ мураббийи Бундеслига клубида иш бошлаши мумкин
Берлиннинг “Герта” клуби бош мураббий Юрген Клинсманни истеъфога чиқаргач, унинг ўрнига мутахассис қидирмоқда.
Kicker нашри тарқатган хабарга кўра мавсум охиригача жамоани Александр Нури бошқаради. Шундан сўнг берлинликлар жамоага тажрибалироқ мутахассис жалб этишмоқчи. Бу борада улар жорий мавсум “Бавария”дан истеъфога чиқарилган Нико Ковач номзодини кўриб чиқишмоқда.
Маълумот учун, “Герта” Бундеслиганинг ўтган 21 та туридан сўнг 23 очко жамғарган ҳолда 14-ўринда бормоқда.
Фикрлар