"Бавария"нинг яна бир етакчи футболчиси ПСЖга қарши ўйнамайди
“Бавария” ярим ҳимоячиси Серж Гнабрининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 25 ёшли германиялик футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда. У ҳозирда ўз уйида карантинга олинган.
Энди Гнабри эртага УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборади.
Бундан аввалроқ мюнхенликлар тўпурари Роберт Левандовски жароҳати сабаб ПСЖга қарши ўйнамаслиги маълум қилинган эди. Ўз навбатида ПСЖнинг 6 нафар етакчи футболчиси турли сабабларга кўра “Бавария”га қарши ўйин қайдномасига киритилмаган.
"Бавария" – ПСЖ ўйини 7 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Уларнинг жавоб ўйини 14 апрель куни Парижда бўлади.
Фикрлар