“Бавария”нинг янги бош мураббийи Венсан Компани учта юлдуздан воз кечди

Ўтган мавсум чемпионликни “Байер”га бой берган “Бавария” бош мураббийликка Венсан Компанини олиб келди.

Sky Sport нашрининг маълум қилишича, Компани келаси мавсумда ўзи фойдаланмайдиган ўйинчилар номини ошкор қилди. Унга кўра, “Бавария”да анчадан бери ўйнаб келаётган 28 ёшли Кингсли Коман ва 29 ёшли Леон Горецка ёз ичи ўзига янги жамоа топиши керак.

Шунингдек, 29 ёшли Серж Гнабрига яхши таклиф тушадиган бўлса, мюнхенликлар бу ўйинчини ҳам ушлаб қолмайди.

Яқинда нидерландиялик ҳимоячи Маттейс де Лигт “Манчестер Юнайтед”га ўтишга яқин турганди. Бироқ клублар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.

Бельгиялик бош мураббий олдига “Бавария”га чемпионлик қайтариш ва Чемпионлар лигасида муваффақият қозона оладиган жамоа шакллантириш вазифаси қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!