Бахтиёр Ашурматов: Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди
Coca Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Афсуски, охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Кўплаб вазиятлар яратяпмиз, бироқ гол ура олмаяпмиз. Табиийики, гол урмагач, ғалаба қозониб бўлмайди. Бугун балки таркиб танлашда бироз адашдим, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда майдон марказини рақибга бериб қўйдик. Ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўйдик. Гол ўтказворганимиздан сўнг, йигитлар ҳисобни тенглаштириш ва ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Бироқ яратилган вазиятлардан голларни кирита олмаганимиз бизга қимматга тушди. Шундай бўлса-да, футболчиларимиз майдонда борларини бериб ўйнамоқда. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Агар йигитлар шу тарзда ўйнаса, чемпионатни муносиб тарзда якунлай оламиз.
Бугун ачиниб кетганим шу бўлдики, мавсум давомида қилган меҳнатларимиз мағлубият туфайли кутилган натижани бермаслиги мумкин.
“Локомотив”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. “Пахтакор” билан ўйинда афсуски, Аваз Маматхўжаевни майдонга тушира олмаган эдик. Мурод Холмуҳаммедов қанотда яхши ҳаракат қилганди. Бугун ҳам Холмуҳаммедов майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. Ўз майдонимизда тўп сурганимиз сабабли бугун ҳужумкор ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаровни майдонга туширгандим
Фикрлар