Бахтиёр Ашурматов "Металлург"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
“Бугун икки тенг кучли жамоа ўзаро тўқнаш келди. Ўйин ҳам тенг курашлар остида кечди. “Металлург” бугун омадлироқ эди ва шу сабабли зафар қучди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса ўз майдонимизда бўладиган учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак.
Меҳмонда ўйнаганимизга қарамай ўзимизни худди ўз уйимизда ўйнагандек хис этдик. Бунинг учун узоқ масофадан келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Йигитлар шижоат билан ҳаракат қилишди. Вазиятлар етарлича бўлди. “Металлург” имкониятдан фойдаланди, биз эса йўқ.
“Металлург” ҳимоявий ўйнайди деб тахмин қилгандик ва шунга қараб тайёргарлик кўрган эдик. Асосан ҳимоядан ҳужумга чиқишда хатоликлар кузатилди. Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумларини тўхтатиб қола олмадик. Бу ҳам мағлубиятнинг асосий сабабларидан бири бўлди.
Бекободликлар таркибида бир қатор тезкор футболчилар бор. Масалан Шаҳзод Убайдуллаев. Дониёр Нарзуллаевнинг бугун асосий таркибда тушишини кутмаган эдик. Боиси ўтган тур Аброр Тошқўзиев гол киритиб, яхши ҳаракат қилган эди. Нарзуллаев бугун фаол бўлди ва ўйин тақдирини унинг тезкорлиги ҳал қилди”, – дея Ашурматовнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.
Фикрлар