Бахтиёр Ашурматов: Пенальти борасида Холмуҳаммедовга рақобат қиладиган футболчи дунёда жуда кам

Coca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. Бу ҳақда Қўқон клуби матбуот хизмати хабар берди.

"Бугунги ўйин ушбу мавсумдаги энг омадли ва энг жанговор ўйинлардан бири бўлди. Футболчиларимиз жуда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Бундай ўйин учун йигитларимиз билан фахрланмасликнинг иложиси йўқ. Афсуски, бугунги хурсандчлигимизни Норбеков ҳамда Бердиевларнинг жароҳат олганликлари бироз бузиб турибди.

Норбеков операция қилинадиган бўляпти. Бердиевнинг ҳолати бўйича эса тиббий текширувлар якунига етгандан сўнг шифокорлар бир хулосага келишади. Улар тезроқ соғайиб, сафимизга қайтишини тилайман. Бугун соғликларини таваккал қилиб, ўзларини аямасдан, борларини бериб ўйнашгани учун футболчиларимга катта миннатдорлик билдираман.

АГМК бугунги кунда таркиб жиҳатидан ҳам, молиявий томондан ҳам, мураббийлар штабининг малакаси томонидан ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб турибди. Шу сабабли йигитларга ўйиндан олдин бугунги ўйин “йил жанги” бўлишини айтиб ўтгандим . Бу ўйинга биз мавсумнинг энг муҳим ўйинига чиққандек, финалдек тайёргарлик кўрган эдик. Футболчиларимиз мураббийлар штабининг талабини тўғри тушунишди ва биз бугун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.

Бугунги ғалаба бизда мавсум якунланишига 5 тур қолганда, совринли ўринлар учун курашиш имкониятимизни сақлаб турибди. Бу албатта қувонарли ҳолат. Олдинда бизни “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки, йигитларимиз Қаршида ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишади.

Бугунги ғалабадаги асосий омил бу футболчиларимизнинг майдонда бир оила бўлиб, борларини бериб ўйнаганлари бўлди, деб ўйлайман. Ўйиндан олдин бизда асосий таркибга кимни тушуриш муаммоси бор эди. Авазхон Маматхўжаев охирги икки ўйинда ўнг қанотда жуда яхши ўйин намойиш қилган эди. Ҳамма билади, бизда ўнг қанотда Мурод Холмуҳаммедов ўйнар эди. Биз Маматхўжаевга таркибда жой бериш учун Холмуҳаммедовни таянч ярим ҳимоясига ўтказдик. Барчангиз кўрдингиз Муроджон бугун жуда фойдали ўйин кўрсатди. Холмуҳаммедов жамоамизни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Шунингдек, Музаффар Музаффаров, Якуба Бамба каби футболчиларимиз захирада қолди. Таркибимизда бундай рақобатни борлиги бизни албатта хурсанд қилади. Ҳозир ҳамма футболчиларимиз юқори спорт формасида. Таркибга кирмай қолган футболчиларимиздан узр сўрайман, улар ҳам албатта асосий таркибга киришга лойиқ футболчилар.

Тақвимнинг зичлиги қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин бундай пайтда футболчиларнинг характерлари , йигитларнинг ўзларига бўлган ишончлари жуда муҳим. Иккинчи томони бизга мана шундай тиғиз тақвим маъқул келмоқда. Марказлашган ўйинларда ҳам жамоамиз яхши натижаларни қайд этишган эди. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади.

Биз ўйиндан олдин майдоннинг қайси томонида жарима тўплари тепиш имкони бўлса, ким тепишини футболчиларга айтамиз. Шунинг учун жарима зарбаларини Муҳаммаданас Хасанов, Суҳроб Бердиев ва Мурод Холмуҳаммедов ижро этди. Пенальти тепиш масаласида эса барчага маълум, Мурод Холмуҳаммедовга рақобат қиладиган футболчи нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ҳам жуда кам.

АГМК жамоаси ҳам бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Айниқса, мени хурсанд қилган нарса, улар майдонда фэйр-плейга амал қилиб, футболчиларимиз майдонда жароҳат олганда тўпни майдондан чиқариб юборди. Биз тўпни майдонда чиқариб юборган вазиятда эса, тўпни яна ўзимизга қайтариб беришди. Ўйиндан кейин Санжар Турсуновга олийжаноблиги учун алоҳида раҳмат айтдим. АГМКга кейинги ўйинларда омад тилайман", - деди Ашурматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
26/10/2020 22:29
Кукон ва алохида Бахтиёрга катта рахмат Миржалол бугун лол колди Бахтиёр эркакча ёки Фаргонача гап билан узи топширган командани яъни миржалолни энасини эслатиб куйди тошкентга дам берди ура
Расулжон Тоштемиров
26/10/2020 21:38
Рахмат сенга коконжон
Кахрамонжон Сафаров
26/10/2020 21:18
Пул учук Миржалол АГМКни Бахтиёрдан тортиб олган эди бугунги кун унга дарс булсин Ашурматов уни бугун мир....ни ер билан битта килиб куйди факат рахмат Миржалол сен пулни эмас сени пул ахтарсин номард булма бу гапимни утган йили айтган эдим Осиё эмас сенга узбек пул бурадии уйла
Кахрамонжон Сафаров
26/10/2020 21:00
Жужани кузда санаш ота-боболардан колган накл бундан кейин Пахтакор ва АГМК синган сари мен семираман номардлани номери утмаганида хурсанд буламан олга ВИЛОЯТ ЖАМАОЛАРИ пойтахт ...ладзе ва миржалол билан трамплинга шунгинглар