Бахтиёр Ашурматов: "Турон" Суперлигада қолиш учун курашадиган жамоа эмас

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун майдонда тенг кучли икки жамоа ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда биз кўпроқ ҳужум қилган бўлсак, иккинчисида мезбонлар фаол ҳаракат қилишди. Сўнгги дақиқадаги вазиятни инобатга олмасак, дарвозамиз олдида айтарли вазиятлар юзага келмади. Бугун илк бор дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Ўтган учта баҳсдан сўнг футболчиларда бироз тушкунлик бор эди. Ўйлайманки, уларда ўзларига бўлган ишонч қайтди. Умуман олганда, ўйин дурангга мос бўлди. “Бунёдкор” омад ва меҳнат эвазига 10 очко йиғди, бизга эса омад келмади. Биз бой берилган очколар ўрнини тўлдиришимиз керак. Мураббий сифатида шуни айтаманки, жамоамиз Суперлигада қолиш учун курашадиган жамоа эмас. Биз бу вазиятдан чиқиб кетамиз.

Кумбурович, Бегларашвили ва Бойович сингари легионерларни таркибга кеч жалб қилдик. Ўтган учрашувда иккита ҳужумчи билан ҳаракатландик ва Бойович ёмон ўйнамади. Бугун сафарда “Бунёдкор” билан куч синашганимиз сабаб, битта ҳужумчи – Норбековнинг хизматидан фойдаланишга қарор қилдик. Легионерларимиздан кўнглим тўқ. Бугун Бегларашвилининг ўйинидан ҳам қониқиш ҳосил қилдим. Тўп назорати рақибга ўтганида, айнан Закария уни ўзимизда сақлашни уддалади.

Таркибида Абдуманнопов, Иванович ва Абдураҳмонов сингари тезкор футболчилари бор “Бунёдкор”га қарши очиқ ўйин кўрсатганимизда дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратилиши мумкин эди. Шу сабаб, рақибнинг сабрли ўйинига шундай жавоб қайтардик.

Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборганимизда, мен ортга қайтмасдан, шу ерда қолардим. Тасаввур ҳам қилолмайман. Тан олиш керак, бугунги баҳс дурангга мос эди. Мағлубият ҳар икки жамоа учун ҳам аламли бўларди. “Бухоро”, “Насаф” ва “Сурхон”га қарши беллашувларнинг барчасида сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик. Футболда бир сония ҳам диққатни йўқотмаслик керак”, – деди Ашурматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
03/04/2023 11:12
Ашурматов ТУРОН супер лигада к,олиш учун курашадиган жамоа эмас к,изик, к,олиш учун курашмаса про лигага тушиш учун курашар эканда