Байдарка ва каноэ. Токио-2020га йўлланма берувчи ЖЧда қатнашадиган таркибимиз аниқ
21-25 август кунлари Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу дунё биринчилиги келаси йили бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма бериши мусобақага бўлган қизиқиш янада ортишига сабаб бўлмоқда, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу жаҳон чемпионатида катта таркиб билан иштирок этади. Мусобақада қатнашадиган спортчиларимиз асосий таркиби қуйидагича: Алексей Мочалов, Шахриёр Маҳкамов, Шоҳруҳбек Аъзамов, Вильям Ибрагимов, Жавоҳир Нурматов, Эрнест Ирназаров, Юлия Борзова, Екатерина Шубина, Элёр Муҳаммадалиев, Артур Гулиев, Бекзодбек Умаралиев, Вадим Меньков, Герасим Кочнев, Владлен Денис, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Гулбаҳор Файзиева. Заҳира: Нурислом Тўхтасин ўғли, Серик Мирбеков.
Фикрлар