"Байер" 21 ёшли "Барселона" футболчиси учун 30 млн евродан воз кечишга тайёр
Леверкузеннинг "Байер" клуби "Барселона" ҳимоячиси Эмерсонни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, “доришунослар” 21 ёшли бразилиялик футболчи учун “кўк-анор ранглилар”га 30 млн евро тўлашга тайёр. “Барселона” эса футболчининг шартномасига уни қайта сотиб олиш борасидаги бандни ҳам киритмоқчи.
Шу ўринда, Эмерсонга "Милан" ва "Тоттенхэм"дан ҳам қизиқишлар бўлаётганини айтиб ўтиш лозим.
Эмерсон жорий мавсумни “Бетис” сафида ижарада ўтказмоқда. У севильяликлар сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар