"Байер" етакчиси 4та ўйинга четлатилди

Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Карим Бельараби 4та ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Transfermarkt нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли футболчи Бундеслиганинг ўтган 3-турида “Бавария”га (3:1) қарши баҳсда рақиб футболчиси Рафинья Алькантарага нисбатан ўта қўпол ўйин кўрсатгани учун шундай жазога тортилган. Бундан ташқари Бельараби яна 10 минг евро жарима ҳам тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!