"Байер" Франкфуртда мағлуб бўлди ва 2-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди (видео)

  • 3 январь, 2021, 09:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Германия Бундеслигасининг 14-турида “Байер” сафарда “Айнтрахт”га қарши баҳс олиб борди.

Франкфуртдаги беллашув 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг иродали ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, Надим Амири (10') леверкузенликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинроқ Амин Юнес (22') ва Эдмонд Тапсоба (54' автогол) томонидан киритилган голлар мезбонларга ғалаба келтирди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!