“Байер” жамоани чемпион қилган Хаби Алонсо билан хайрлашадиган бўлди
Ўтган мавсум “Байер”ни левереузенликлар тарихида илк бор Германия чемпионига айлантирган Хаби Алонсога Европанинг гранд клублари иш таклиф қиляпти.
Испаниялик мутахассис ҳам ўзини янада юқори даражада ишлашга тайёр эканини ҳис қилмоқда. Леверкузен клуби Хаби Алонсонинг режаларига тўсқинлик қилмоқчи эмас.
Шу боис, клуб мутасаддилари жамоани бошқарадиган бошқа мутахассислар ҳам топиб қўйди. Германия футболини ёритиб келаётган журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, “Байер” Хаби Алонсо кетган тақдирда унинг ўрнига Германия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаётган Сандро Вагнер ёки “Штутгарт”нинг ўйинида ижобий ўзгариш ясай олган Себастьян Хёнесни олиб келмоқчи.
Хаби Алонсо “Байер”ни 2022 йили қабул қилиб олиб, қисқа фурсатда жамоани Бундеслиганинг энг муваффақиятли коллективларидан бирига айлантира олди.
Фикрлар