“Байер” ўз уйида кейинги босқич масаласини ҳал қилди

УЕФА Европа лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Леверкузендаги “Бай арена” стадионида меҳмон бўлган "Рейнжерс" футболчилари кичик ҳисобда имкониятни бой беришди.

Баҳс мезбонларнинг 1-0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 51-дақиқада Чарлес Арангизнинг моҳирона узатмасидан сўнг, Мусса Диаби томонидан киритилди.

Энди “Байер” футболчилари кейинги босқичда “Интер” қаршилигини синдиришга ҳаракат қилиб кўради. Ушбу ўйин 11 август санасида бўлиб ўтади.

  • 90+2'

    Маккели учрашувни якунловчи хуштагини чалди. Матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди.

  • 90+2'

    Меҳмонлар посбони Градецки сўнгги дақиқада сейв намойиш этди.

  • 90'

    Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Яқиндагина майдонга тушган Жонатан Та огоҳлантирилди.

  • 88'

    Узоқ масофадан жарима тўпини ижро этган Бейлининг зарбаси тўсин устидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 87'

    Паласиос ўз ўрнини жамоадоши Адриан Станилевичга бўшатиб берди.

  • 85'

    Бейлининг кучли зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, МакГрегор қўлларига ҳавфсиз тарзда келиб тушди.

  • 83'

    Ноаниқ узатма сабабли "Рейнжерс" футболчиларининг бурчак тўпи кўкка совурилди.

  • 82'

    Учрашув охирида Арибо фаол ҳаракатлари билан ажралиб турибди.

  • 77'

    Ўйиннинг қолган қисмини Морепос ҳамда Тавернье майдон ташқарисидан кузатишади. Уларнинг ўрни Грег Стюарт ва Натан Петтерсон томонидан тўлдирилди.

  • 76'

    Та майдонга ташланди. У Свен Бендерни алмаштирди. 

  • 73'

    Сардорлик боғичини қабул қидиб олган Кевин Фолланднинг Хаверцга оширган тўпи бироз кучлилик қилди. Оқибатда, қарши ҳужум узилиб қолди.

  • 69'

    Леверкузенликлар таркибида Вирц, Диаби ва Ларс Бендер захирага олинди. Уларнинг ўрни Драгович, Бейли ҳамда Баумгартлингер билан тўлдирилди.

  • 68'

    Кулинг брек.

  • 67'

    Арангисни чалиб йиқитган Хажи карточкага лойиқ кўрилди.

  • 66'

    Жонс ҳамда Арфильд майдонда ҳаракат қилган Дэвис ва Кент ўрнида ўйинни давом эттиришади.

  • 63'

    Вирцнинг навбатдани паси ҳам бесамар якунланди. Бендер тўпга ета олмади.

  • 60'

    Илк ўзгариш: Баркер ўз ўрнини Янис Хажига бўшатиб берди.

  • 59'

    Меҳмонлар майдон марказида қисқа паслар бериб, ҳужумга ўтиш учун қулай фурсат пойлаяптилар.

  • 54'

    Хаверцнинг аниқ зарбасини "Рейнжерс" кипери Аллан МакГрегор бартараф этди.

  • 53'

    Меҳмонлар таркибидаги илк сариқ карточка Баркерга кўрсатилди. Жабрланувчи ролида Чарлес Арангиз.

  • 51'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Арангизнинг заргарона пасидан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиққан Диаби юқори бурчакни аниқ нишонга олди.

  • 49'

    Вирц бир дақиқа ичида иккинчи бор бурчакдан тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Бироқ унинг узатмаларини шериклари қабул қила олишмади.

  • 47'

    Бўлим аввалини меҳмонлар фаолроқ ўтказишмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Синкгравен майдон марказидаги қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга бош ҳакам Дэнни Маккели томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Ўзи ишлаб олган бурчак тўпини ёш Вирцнинг ўзи ижро этди. Бу ҳужум ҳам Жеррард шогирдлари томонидан қайтарилди.

  • 40'

    Леверкузенликларнинг навбатдаги бурчак зарбасини ҳам 17 ёшли Вирц амалга оширди. Бироқ унинг узатмаси яна бир бор зарарсизлантирилди.

  • 38'

    Хаверцнинг қулай узатмасидан сўнг зарба берган Диаби мўлжалда адашди.

  • 37'

    Кевин Фолланд ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 33'

    Мусса Диабининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

  • 30'

    Учрашувнинг ярим соати ортда қолган бир пайтда "Байер" футболчилари 70-30% кўринишида тўп назоратига эга бўлмоқдалар.

  • 29'

    Кай Хаверц рақиб футболчиси Баришични чалиб йиқитди.

  • 26'

    Дэнни Маккели жамоаларни нафас ростлаб олишларига имкон берди.

  • 24'

    Майдон эгаларининг 2-бурчак зарбасини ҳам Вирц амалга оширди. Бу гал ҳам ҳимоячилар яхши ҳаракат қилдилар.

  • 22'

    Дарвозабон билан ёлғиз қолган Хаверцнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 21'

    Меҳмонларниинг позицион ҳужуми Арангизнинг тушунарсиз пасидан сўнг узилиб қолди.

  • 19'

    Мезбонлар сардорига нисбатан Баркер қўпол ўйнади. У кераксиз жойда огоҳлантирилиши мумкин эди. Лекин бош ҳакам бу сафар карточка кўрсатмади.

  • 16'

    Кай Хаверцнинг ҳавфли зарбаси олдида дарвозабон МакГрегор ожиз қолди. Аммо тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 15'

    Арангиз рақибини ортдан чалиб йиқитди. Натижада, бош ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 13'

    Арибо рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Бироқ ҳимоячилар уни зарарсизлантира олди

  • 9'

    Флориан Виртзнинг узатмаси самарасиз якунланди. Ҳимоячилар тўпни жарима майдончасидан узоқлаштиришди.

  • 8'

    Ҳозирча леверкузенликлар меҳмонларни тўпсиз ҳаракатланишга мажбур қилишмоқда.

  • 6'

    Майдон марказида Дэвис рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам уни бу сафар аяди.

  • 3'

    Мезбонлар учрашув бошидан ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонда саф тортишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!