"Байер" Португалия клуби футболчисини 20 млн еврога харид қилди

"Витория Гимарайнш" ҳимоячиси Эдмонд Тапсоба фаолиятини Бундеслига клуби "Байер"да давом эттирадиган бўлди.

Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси леверкузенликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг трансфер нархи тахминан 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида, 20 ёшли Тапсоба Португалия чемпионатининг жорий мавсумида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!