
"Байер" "Сити" ярим ҳимоячисини кўзлаб қўйди
"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жеймс Макэйтига "Байер" қизиқиш да. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Германия клуби 22 ёшли футболчини 25 миллион еврога сотиб олиш шарти билан "шаҳарликлар"дан ижарага олмоқчи. Бироқ "Манчестер Сити"да максимал миқдордаги футболчилар ижарада эканлиги вазиятни мураккаблаштирмоқда.
ФИФА регламентига кўра, клуб бир вақтнинг ўзида олти нафар футболчини ижарага бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Макэйти жорий мавсум барча турнирларда 14 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урган. Ярим ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар