"Байер"нинг эгизак футболчилари кутилмаганда фаолиятини якунлашга қарор қилди

"Байер"даги эгизак ҳимоячилар – Свен Бендер ва Ларс Бендер жорий мавсум охирида фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 31 ёшли ака-ука Бендерлар “доришунослар” билан 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган амалдаги шартномани узайтирмасликка ҳамда профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Ларс “Байер” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Свен эса леверкузенликлар сафига 2017 йил “Боруссия” Дортмунддан кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!