Бебето:
Ads

Бразилия терма жамоаси соби ҳужумчиси Бебето ПСЖдаги ҳамюрти Неймарнинг ёзда “Реал”га кўчиб ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Реал” – шонли тарихга эга буюк жамоа. Неймар каби футболчилар бу ерда албатта ўз ўрнини топишади. Унга ПСЖни ташлаб кетиш осон бўлмайди, аммо бу содир бўлса “Реал” ютиб бўлмайдиган жамоага айланади”, - дейди Бебето.

Эслатиб ўтамиз, мавсумнинг иккинчи ярмини жароҳати сабаб ўтказиб юборган Неймар Франция чемпионатида жами 20та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар