Бектемир Мелиқўзиев иштирокидаги жанг иккинчи раундда якунланди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бектемир Мелиқўзиев (9-1, 7 КО) Тошкент вақти билан 20 март тонгида навбатдаги жангини ўтказди.

Лос-Анжелесда бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи перулик Дэвид Сегаррага (34-8, 21 КО) қарши жанг қилди. Иккинчи раундда Бектемир рақибининг танасига кучли зарба йўллади, натижада перулик чарм қўлқоп устаси ўрнида тура олмади ва техник нокаут қайд этилди.

Шу тариқа Мелиқўзиев профессионал боксдаги 9-ғалабасини нишонлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!