Бектемир Мелиқўзиев камар учун жанг қилади

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида жанг қилаётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев (2-0, 2 КО) ноябрда ўзининг  учинчи жангини ўтказади.

 Мелиқўзиев 26 ноябрь куни АҚШда ташкил этиладиган бокс оқшомида WBA минтақавий чемпионлик камари учун ринггга кўтарилади.

Маълумот учун, Мелиқўзиев сўнгги жангини 30 август куни Пасаденада ўтказганди. У ўшанда мексикалик Рикардо Луна Флоресни биринчи раундда нокаутга учратган.