Бектемир Мелиқўзиев мағлуб этган қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилади
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган WBО, ўрта вазнда (72 кг) чемпиони Деметриус Андрадега (31-0, 19КО) қозоқ боксчиси Жанибек Алимханулини (11-0, 7КО) расмий мажбурий даъвогар деб эълон қилди. Ташкилот жанг борасида музокарага киришиш учун томонларга 20 кун муддат берди. Мазкур вақт ичида ўзаро келишувга эришилмаса, ташкилот томонидан жангни ташкил этиш учун очиқ промоутерлик савдоси ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Жанибек Алимханули 2015 йилги Осиё чемпионатида амалдаги жаҳон чемпиони сифатида иштирок этган ва ўшанда 19 ёш бўлган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевдан мағлубиятга учраган эди.
Фикрлар