Бектемир Мелиқўзиев рақибини яна нокаутга учратди
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангида ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонди.
Лас-Вегасдаги MGM Grand аренасида бўлиб ўтган жангда Бектемир Мелиқўзиев америкалик Клэй Коллардга қарши рингга кўтарилди. 8 раундга мўлжалланган рейтинг жанги тўртинчи раундда ўз ниҳоясига етди. Бектемир ушбу раундда рақибини дастлаб нокдаун ҳолатига туширди, аммо у ўрнидан олди. Мелиқўзиевнинг жигарга берган зарбасидан сўнг рақиб яна ерга қулади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди. Шу тариқа Бектемир учинчи жангида ҳам муддатидан олдин ғалабага эришди.
Фикрлар