Бектемир Мелиқўзиев ва Габриэль Росадо реванш жанги якунланди
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида жойлашган "Т-Mobile" аренасида бўлиб ўтган бокс оқшомида у Габриэль Росадога қарши реванш баҳсида рингга кўтарилди.
10 раунд этиб белгиланган баҳс тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз барча ҳакамларнинг 99-91 ҳисобида ғалаба қозониб, реванш олишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, улар ўртасидаги дастлабки тўқнашувда Росадонинг қўли баланд келган эди.
Фикрлар