Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди... Энди у мезбон боксчига қарши жанг қилади
Хабарингиз бор 2 ноябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унинг марказий жангида россиялик Сергей Ковалёв ҳамда мексикалик Сауль Альварес ўзаро тўқнаш келишади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг оқшомида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам профи рингда учинчи жангини ўтказади. У украиналик Исмаил Силлах билан жанг ўтказиши керак эди. Бу борада хабар ҳам бериб ўтгандик. Лекин баъзи сабабларга кўра, рақиб ўзгарган. Энди Мелиқўзиев мезбон Клай Коллардга қарши рингга кўтарилади. Клай профи рингда 8 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасида ғалаба ҳамда битта мағлубият ва учта дуранг қайд этган.
Фикрлар