Бекхэм “Челси” футболчисига катта ваъда беряпти

“Челси”нинг ёши ўтиб қолаётган ҳужумчиси Оливье Жиру қишки трансферлар вақтида АҚШга йўл олиши мумкин.

34 ёшли ҳужумчига Дэвид Бекхэмнинг “Интер Майами” жамоаси даъвогарлик қиляпти. Улар француз ҳужумчисига “Челси”да етишмаётган нарса – кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этишга тайёрлигини билдирган. Жирунинг келаси йили Европа чемпионатида иштирок этиш учун Франция терма жамоасидан таклиф олишида бу муҳим омил бўлади. Захирада ўтирган футболчиларга терма  жамоа эшиги ёпилиб қолиши мумкин.  

Жиру бундан олдин Франциядан бўлаётган таклифларни рад этган эди. Чунки у ўз вақтида юртида чемпионлик мақомига эришган. Тажрибали ҳужумчиниАнтонио Конте “Интер”да кутяпти.

Шакира даҳшатга тушди. Эри ярим йил футбол ўйнолмайди

Мората Пирлонинг ишончини қозана олмадими?

Погба ўрнини эгаллайдиган футболчи топилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!