Шакира даҳшатга тушди. Эри ярим йил футбол ўйнолмайди
Икки машҳур инсон – қўшиқчи Шакира ва “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике оиласида қийин давр бошланди. Футболчининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.
Гап шундаки, Испания чемпионатининг навбатдаги турида рақиб билан тўқнашувдан кейин ўйинни давом эттира олмаган Пике тиббий кўрикдан ўтказилиб, жароҳатининг даражаси ва қанча вақт даволаниши аниқ бўлди.
Текширувларда 33 ёшли футболчининг тизза боғламлари чўзилган. Пикени операция қилишга тўғри келиши айтилмоқда. Агар у жарроҳлик столига ётадиган бўлса, олти ойгача майдонга тушолмайди.
Шифокорлар жарроҳлик амалиётисиз даволаш усулини топа олса, футболчининг тикланиши учун икки ойдан кўпроқ вақт кетади.
“Барса” майдонни кўз ёшлари билан тарк этган Пике бўйича баёнот берди
Фикрлар