Бекхэм МЛСда дебют қилган жамоаси ҳақида гапирди

"Интер Майами" клуби хўжайини ҳисобланган Дэвид Бекхэм ўзининг инстаграмдаги саҳифасида жамоанинг келажак режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Сиз узоқ йўл босиб ўтишингиз керак. “Манчестер Юнайтед”, “Реал”, Ла Лига ва премьер-лига ҳам бир кунда қурилиб қолмаган.

Жамоа ривожланиши ва муваффақиятга эришиши учун вақт керак. Мен жамоам ва мухлислар билан фахрланаман”, - дейди англиялик футбол афсонаси.

Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" кеча MLS да "Нью-Йорк Сити"га қарши дебют учрашувини ўтказди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!